Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Гепатит Б касаллиги қандай даволанади?

🔘 Мухлис саволи

✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:

❗️Гепатит Б — бу вирусли касаллик бўлиб, вирус организмга тушганда ҳаётий зарур бўлган ички органларга салбий таъсир кўрсата бошлайди. Ушбу касаллик туфайли энг кўп жигар зарарланади.

🔸 Касаллик аломатларсиз кечиши ёки аниқ белгилар билан намоён бўлиши мумкин. Ушбу касаллик айниқса бир қатор салбий омиллар (алкоголь, никотин, кимёвий ва заҳарли моддалар, дорилар таъсири) туфайли иммунитети заифлашган инсонларда кўп учрайди.

💊 Гепатит Bни даволаш учун шифокор гепатолог ёрдами зарур. Даво воситалари вирус кўпайишини тўхтатиб, жигарнинг кучли шикастланишини олдини олади. Бундан ташқари парҳезга қатъий риоя қилиш ва жигарни турли токсин ва зўриқишлардан асраш лозим.

Улашинг: