Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

САЙЛОВ ТАРАДДУДИ

Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашининг навбатдаги 27-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, 65 та сайлов участкаларининг раислари, раис ўринбосарлари ва уларнинг котиблари ҳамда аъзолари тўлиқ таркибда иштирок этдилар.
Сессия ишида 2-Андижон сайлов округи раиси Комилов Комилжон Собирович ҳам қатнашди.

Кун тартибида Избоскан туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун ташлаб олинган участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тавсия этиш тўғрисидаги ва бошқа масалалар муҳокама этилди. Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши раиси Серобидин Исмоилов хамда депутатлар, қолаверса 2-Андижон сайлов округи раиси К.Комиловлар сўз олиб сессия кун тартибида муҳокама этилаётган масалалар бўйича энг муносиб номзодлар танланганини эътироф этишди.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 21-моддасига асосан халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши Қарори билан Избоскан туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича 65 та участка сайлов комиссиялари таркибига номзодлар тавсия этилди. Мазкур қарор ва номзодларга оид тегишли маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 2-Андижон округ сайлов комиссиясига тақдим этилди.

Улашинг: