Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«KENJAYEV FIGHT CLUB» СПОРТ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Избоскан туманида ёшларни спорт билан шуғулланишлари, уларнинг баркамол вояга етишларини таъминлаш мақсадида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса туманимиздан етишиб чиқаётган спортчиларнинг нафақат туманимиз балки Ўзбекистонимиз шарафини ҳимоя қилишлари имконини бермоқда.

Яқинда Тўрткўл қишлоғида  ММА, К1, бокс ва муай-тай турлари бўйича машғулотлар ўтказишга мўлжалланган «KENJAYEV FIGHT CLUB» спорт маркази ҳам ёшларнинг қувончига қувонч қўшди. Энди бу ерда ёшлар спорт билан шуғулланиб, бўш вақтларини мазмунли ўтказадилар. Тадбиркор ва спорт устаси Жаҳонгир Кенжаев томонидан бунёд этилган бу марказда 200 нафардан ортиқ ёш спортчи шуғулланиши мумкин.

Марказнинг очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари  иштирок этдилар. Шунингдек, машҳур боксчи, ўзбек муштининг нималарга қодир эканлигини исботлаган Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳамда спорт ассоциацияси раҳбар ва вакиллари ҳам тадбирга ташриф буюрдилар.

-Ўйлайманки бу марказ келажакда туманимиздан чиқадиган чемпионларни тарбиялаб беради,-дейди меҳнат ветерани Раҳимжон Холжўраев.-Энди тўрткўллик ёшлар бу ерда мазмунли вақт ўтказадилар. Спорт билан шуғулланиб, саломатликларини ҳам мустаҳкамлайдилар.

Тадбир давомида ота-оналар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини  билдирдилар.

Бу материал «ОАВлар билан ҳамкорликда ёшларни  юртга садоқат, миллий  ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга, уларни оммавий маданиятнинг салбий  иллатлари таъсиридан ҳимоя қилишга  кўмаклашиш»  лойиҳаси асосида тайёрланди.

Улашинг: