Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ҒАЙРАТЛИ КЕКСАЛАР

ҒАЙРАТЛИ КЕКСАЛАР

Туман Нуронийлар масканида “1-Октябрь-Ўқитувчи ва Мураббийлар куни” арафасида “Ғайратли кексалар” шиори остида спорт мусобақаси бўйича туман биринчилиги бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган нуроний отахонлар ва онахонлар спортнинг шахмат,шашка,стол тенниси,дарс турлари бўйича қизғин ва муросасиз баҳс олиб бордилар.

Беллашувларни катта таъсуротлар билан кузатар эканмиз, тадбир иштирокчиларидан орасида ушбу спорт тадбирини ташкил этишда бор саъйи-ҳаракатлари билан ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Машрабжон Қодиров билан суҳбатда бўлдик.

Суҳбат олдидан шуни таъкидлаб ўтиш жоизки,Машрабжон ака туманимизда спортнинг ривожланишига бор куч-ғайратини қолаверса умрини жалб этган инсонлардан саналанади. Фаҳрий мураббий 47 йиллик меҳнат тажрибаси давомида кўплаб чемпионларни етиштириб бордики,улар туман, вилоят, республика балки жаҳон ареналарида шоҳсупанинг юқори ўринларини эггаллаб, ватанимиз довруғини бутун оламга ёйдилар. Ҳозирда 70 ёшни қаршилаган мураббий давлатимиз томонидан “Меҳнат фаҳрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

-Айтингчи устоз, бу каби тадбирлар нуроний отахону-онахонларимизга нима беради. -Тўғри айтдингиз, спортни нуронийлар орасида соглом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда спорт мусобақоларини тез-тез ўтказилиши нуронийларимизни соғлигини мустаҳкамлаб фикрлаш даражасини оширади — дея жавоб берди.

Тадбир давомида мехнат фахрийларидан Мамасоли Тешабоев, Насибахон Адхамова, Каримахон Мирҳаева каби кўплаб устоз-мураббийларни учратдик.

Спорт мусобақалари ниҳоясига етиб. ғолиблар ҳам

аниқланди. Шахмат бўйича Қаҳрамонжон Султонов, Дарс тури бўйича Насибахон Адхамова, стол теннисида Машрабжон Қодиров ғолиб чиқиб вилоятга йўлланмани қўлга киритдилар. Ғолибларга “Нуроний” жамғармаси томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Спорт тадбири катта қизиқиш,байрамона рухда ўтганлиги учун барчада ўзгача тасурот қолдирди.

М.РУСТАМОВ.

Суратларда мусобақалардан лавҳалар.

Улашинг: