Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«МЕҲР БЕР» АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА!

«Меҳр бер» акцияси жараёнида туманимизга  Республика Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан реабилитация воситалари келтирилди.

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан келтирилган 35 та ногиронлик аравачалари, 3 жуфт юриш мосламалари, 12 та эшитиш мосламалари манзилли тарқатилмоқда. Ушбу воситалар тумандаги кам таъминланган, ногиронлиги бор, ҳаста ва эшитишда муаммолари бор фуқароларга тақдим этилмоқда.

Шунингдек,  “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ҳар бир маҳаллада истиқомат қилаётган ногиронлиги бор, саломатчилигида нуқсони бор, ҳаста ва меҳрга муҳтож фуқароларга бепул дори-дармон воситалари, кийим-кечаклар, моддий ёрдам пуллари, ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, даволаниш учун йўлланмалар берилмоқда. Ушбу ҳайрли иш давом этмоқда.

Абду НОСИР

Улашинг: