Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

“Янги йил арчаси”  байрамига тайёргарлик

Якунланаётган йилнинг  хамма учун бирдек  кутилаётган Янги йил байрам тадбирларига тайёргарликлар бошланиб кетди. Ҳўш, Сиз ҳам байрам тадбирларига тайёргарлик кўраяпсизми?

Демак, Янги байрам тадбирларининг асосий иштирокчиси бўлган арчани жойлаштиришда, уни турли хил  ўйинчоқлар билан  безашда, ёнувчан чироқларни  ўрнатишда хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилишингизни, байрам  тадбирлари мобайнида турли сифат сертификати ва йўриқномаси бўлмаган пиротехник воситалардан, мушаклардан фойдаланмасликни, Арчани очиқ майдончага ўрнатишни  ва албатта электр сим ва кабеллардан фойдаланишда қоидаларга амал қилган холда мутахассислар ўрнатишини, арча атрофини хавфсизликни таъминлаш мақсадида химоя тўсиқларини ўрнатишни, тадбирлар мобайнида очиқ оловдан фойдаланмасликни, байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонларга автомашиналарни киритмасликни, байрам ташкилотчилари томонидан қатнашчиларни хавфсизлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни бажарилишини  тавсия қиламиз.

Хурматли фуқаролар  байрам тадбирлари мобайнида ўзингизни ва атрофингиздагиларни хавфсизлигини инобатга олинг.

Избоскан туман  ФВБ  ходимлари  туманимиз худудида яшаётган хар бир фукароларнинг хонадонига янги йилни кўнгилсиз воқеаларсиз ва хонадон  сохибаларига янги йилда оилавий тинчлик, осойишталик,  сихат саломатлик  тилаб колади.

Избоскан тумани ФВБ                                                                                           

Улашинг: