Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЙИЛ ҚАҲРАМОНЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Яна бир олтин ҳарфлар ила тарихга битилган, салмоқли йил ортда қолмоқда. Ушбу йил Избоскан ва избосканликлар учун жуда кўп ислоҳотларни, янгиликларни, бунёдкорлик ва қутлуғ қадамларни берди. Ортда қолаётган йил Избоскан учун ўчмас дақиқаларни, хотираларни ва энг асосийси ёрқин тарихни муҳрлади.

Бугун Избоскан туман ҳокимлиги мажлислар залида ана шу ортда қолаётган йилда фидокорлик билан меҳнат қилган, юрт учун, туман учун, ўз оиласи учун жон бағишлаб, Ватан равнақини улуғлаган, Олтин меросимизга айланиб улгурган Избосканнинг нуронийлари-отахон ва онахонлари ҳамда ташкилот ва муассаса раҳбарларининг тақдирлов маросими бўлиб ўтди. Туман ҳокими ушбу тақдирлов аввалида барчани байрам билан қутлаб, табрик йўллади. Сўнг йил давомида жонбозлик билан хизмат ва меҳнат қилган бир гуруҳ фахрийлар ва фуқаролар тақдирландилар.

Тақдирлов ҳар йилгиданда ўзгача бўлди. Йилнинг энг яхши, фидойи инсонлари ва уларнинг оила аъзолари учун туман ҳокимининг эсдалик совғалари берилди. Фарғона вилоятининг машҳур риштонлик кулоллари тайёрлаган санъат асарлари эътироф марказидагилар учун тақдим этилди.

Абду Носир

Улашинг: