Нажмите "Enter" для пропуска содержимого

ИНСОН ОМИЛИСИЗ….

Бугунги кунда техника тараққиётининг нақадар ривожланганлиги фуқароларнинг ҳар қандай мурожаатларига қисқа муддатлар ичида аниқ ва равшан жавоб олишларига имконият яратиб бермоқда. Избоскан туман Пенсия жамғармаси бошлиғи Мирзоулуғбек Қодиров ҳам қабулига кирган фуқароларнинг ҳар қандай мурожаатларига тўлақонли жавоб беришга, унинг жавобидан мурожаатчи қаноатланишига эътибор қаратади.
Масалан, Янги авлод маҳалласидан Умидахон Бойматова уч фарзандли бўлиб, турмуш ўртоғи Россияда ишлаётган бўлсада, тегишли ҳужжатлар топширсада бола пули ололмаётганлиги, бунинг сабабини тушунтириб беришини сўраб мурожаат қилди.


-Сизнинг мурожаатингиз «Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри» ахборот тизими томонидан рад этилди. Сабаби турмуш ўртоғингиз номида иккита машина бор экан. Агар машиналарни сотиб юборган бўлсаларингиз уларни харидорлар номига ўтказишинглар лозим, -деб бола пули ололмаётгани сабабини кўрсатиб берди.
Ботирободлик Холиқова Муқаддас келини Гулшаной Ҳомидованинг 3 марта ҳужжат тайёрлаган бўлса-да

тегишли ҳужжатлар топширсада бола пули ололмаётганлиги, бунинг сабабини тушунтириб беришини сўраб мурожаат қилди.
-Сизнинг мурожаатингиз «Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри» ахборот тизими томонидан рад этилди. Сабаби турмуш ўртоғингиз номида иккита машина бор экан. Агар машиналарни сотиб юборган бўлсаларингиз уларни харидорлар номига ўтказишинглар лозим, -деб бола пули ололмаётгани сабабини кўрсатиб берди.
Ботирободлик Холиқова Муқаддас келини Гулшаной Ҳомидованинг 3 марта ҳужжат тайёрлаган бўлса-да бола пули ололмаётганлигини айтди.
Улуғбек унинг ҳужжатлари «Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри» ахборот тизимида кўринмаганини, бу борада ҳужжатларини суриштириб, маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилишини таъкидлади.
Раҳмонова Мухлиса Алишер қизи ҳам бир нафар фарзанди учун бола пули ололмаётганлигидан шикоят қилди. «Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри» ахборот тизими уларнинг мулклари бисёр экуанли сабабли бола пули рад этилганини Мухлиса бу ерга ташриф буюрганидан сўнг билди.
Бу Улуғбекнинг қабулидаги ишларидан бир чимдим ҳолос. Ижтимоий тармоқдаги «Избоскан24» каналида ҳам турли мурожаатлар тинмайди. Ҳар бирини суриштириб, аниқлаб жавоб беришда Улуғбек бошлиқ пенсия жамғармачиларидан мурожаатчилар мамнун.
— Бир ойда 5600 та болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун ҳужжат топширилган бўлса уларнинг 41 фоизи «Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри» ахборот тизимида ижобий ҳал этилди. 59 фоизи эса турли сабабларга кўра, албатта сабаблари очиқ кўрсатилиб рад этилди,-дейди Улуғбек.-Бу нафақаларни тайинлашда ёки рад этишда инсон омили аралашмайди. Буни юртдошларимиз тўғри тушунишларини истардим.
Дарҳақиқат ижтимоий тармоқда «Ассалому алайкум Хурматли фуқаро мурожаат қилганиз учун рахмат Сиз ва сизнинг турмуш ўртоғингиз расмий даромадга эга бўлмаганлиги сабабли «Ижтимоий химоя Ягона реестри» ахборот тизими томонидан нафақа тайинлаш рад этилди. Расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганлиги учун рад этилди», деган жавоб келса ҳайратланманг. Чунки нафақани тайинлаш ёки рад этишда инсон омили иштирок этмайди.

Улашинг: