Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ТИББИЁТНИНГ РИВОЖИ-ИНСОН УЧУН!

 

⚡️Ортда қолаётган уч кун Избосканнинг тиббиётида туб ислоҳотлар даври бўлди дея оламиз. Сабабини эса барча фуқароларимиз билиб, кўриб турибди.

 Тиббиёт тизимида йиғилиб қолган муаммолар ҳамда иш ташкил этишдаги камчиликлар эса тиббий хизматнинг бироз сусайишига сабаб бўлган. Бу ҳам айрим жойларда кўзга кўриниб, кўплаб фуқароларимиз учун қийинчилик туғдираётгани ҳам бор гап.

 Шу туфайли, туман ҳокими С.Исмоилов Президентимизнинг ташаббусларига жавобан, ҳар бир маҳаллага кириб бориб, тиббий жараёнларни бирма-бир назоратидан ўтказмоқда.

 👉Бугун ҳам туманнинг Қораянтоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Янги ҳаёт» оилавий шифокорлик пунктида бўлиб, инсонларнинг фикрларини ўрганди. Шифокорларнинг фаолиятларини кўрди. Сўнг, тўғридан-тўғри фуқаролар билан ишловчи патронаж ҳамшираларининг иш жараёни билан танишди.

📌«Мен нима учун ҳар бир ерга борсам, биринчи патронаж ҳамшираларнинг фаолиятини кўряпман? Чунки Улар, фуқароларимиз билан ишлайди. Улар касалликларни эрта аниқлайди ва беморларга тўғри йўл кўрсатадилар. Соғлом турмушга сафарбар этадилар. Ана шу ҳамшираларимиз, биз кира олмаган хонадонларга кириб, ҳам дардини, ҳам ташвишини эшитадилар. Аммо, бугун патронаж ҳамшираларимиздан фуқароларимиз розими? Патронаж ҳамширалар десак инсонларимизнинг юзларида табассум югуриб, патронаж ҳамширалардан розилиги билинаяптими? Афсуски, бундай ҳолатлар жуда кам. Биз патронажларнинг фаолиятини аввало, тўғри йўлга солиб, тизимни тиклаб олсак, ана ўшанда юқори қисм, яъни бирлашма қониқарли иш ташкил эта олади. Мана шунда касалликларнинг олди олинади, мана шунда беморлар кимга учрашларини аниқ билиб оладилар, ҳаттоки касаллик ҳам ўз мутахассисларига тўғри етказиб берилади. Патронаж ҳамшираларнинг мавқеи шу кунгача кичик бўлиб келгандир, аммо улар энг кўп вазифани бажариб, ҳалол меҳнат қилиб, халқ эътиборига тушувчи инсонлардир»-деди туман ҳокими, С.П.Исмоилов.

  💊Бу ҳали ҳаммаси эмас, уч кундан буён қаерда тиббий кўриклар бўлиб ўтмасин, албатта бепул дори-дармон воситалари ҳам тарқатилаётганига гувоҳ бўласиз. Бу ҳам тиббиётдаги ривожланишларнинг кичик бир кўринишидир.

 👨⚕️Ташкил этилган мазкур жараёнда тиббиётнинг 30 турдан ортиқ бўлимларида узоқ йиллардан буён фаолият олиб бораётган шифокорларнинг тиббий кўриклари натижасида 400 дан зиёд фуқаролар тиббий маслаҳатларга эга бўлдилар. Бугунги кўрикдан ўтаётган фуқароларга юзланишимизга эса сабаб қолмади. Чунки, Қораянтоқда ташкил этилган тиббий кўрик давомида барча фуқаролар саломатлиги учун зарур барча кўрсатмаларни олдилар ҳамда фаолиятдан рози эканликларини хурсандчилигидан билиб олса ҳам бўлади.

 Абдуносир Мамажонов,

Андижон «Келажак лидерлари клуби» координатори,

Избоскан туман ҳокимининг матбуот котиби.

 

Улашинг: