Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ИЗБОСКАНДА КАТТА ШОДИЁНА

Куни кеча туманимизда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган катта шодиёна ўтказилди. Байрам тантанаси давомида барча жойларда сайллар, концерт дастурлари, миллий ҳунармандчилик ва тадбиркорларнинг кўргазмали чиқишлари, турли мусобақалар, шоулар, тақдимотлар, маҳаллалар кесимида тарғиботларташкил этилиб, қизиқарли ва ёдда қоларли бўлиб ўтди. Якундаги галаконцерт дастурлари ва мушакбозлик бу кунга алоҳида завқ ва шавқ бахш этди.

Албатта туманимиз аҳғлига катта шодиёна ва қувонч, ёдда қоларли мазмунли ҳордиқ ўз ўзидан бўлмади. Туманимиз мутасаддиларинингш саъй-ҳаракатлари билан катта меҳнат қилинди. Бу ишда 63 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари, туманда фаолиятини олиб бораётган 200 дан зиёд хусусий ва давлат ташкилотининг раҳбарлари бош ходимлари, тадбиркорлар, миллий ҳунарманд усталари ва шогирдлари, дизайнер ва санъат усталари, туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, туман маданият бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари жамоалари, халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари жамоалари, бир сўз билан айтганда тумандаги барча ташкилот ва муассасалар яқиндан ёрдам бердилар.

Шодиёна қатнашчилари ва туманимиз аҳлини туман ҳокими С. Исмоилов мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан қизғин қутлади. Шундан сўнг байрамда қизғин куй-қўшиқлар, жозибали рақслар бошланди. Қатнашчилари ҳунармандлар ва тадбиркорларнинг меҳнат намуналари кўргазмаларини томоша қилдилар.

Тадбир давомида спорт ва санъатда, турли мусобақаларда туманимиз шарафини ҳимоя қилиб ғолиб бўлганлар муносиб тақдирландилар.

Байрам тантаналарида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси   депутати Наврўзбек ЮСУПОВ иштирок этди.

 

Суратларда:  Байрам тантаналаридан лавҳалар.

Абдуносир МАМАЖОНОВ.

Улашинг: