Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

КЎЧАТЛАР ЎТҚАЗИШ БОШЛАНДИ

МУРОЖААТГА ЖАВОБАН

КЎЧАТЛАР ЎТҚАЗИШ БОШЛАНДИ

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини  ўтказиш бўйича бир қатор муҳим таклифлар билдириб, устувор вазифаларни белгилаб берди.

Жумладан, жорий йилимизнинг 25 октябридан 1 декабрига қадар юртимизда “Кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Ўзбекистон маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар вакилларининг халқимизга мурожаатига жавобан туманимизда ҳам манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазиш бошланди.

Доимо она табиат билан уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, атроф-муҳит софлиги ва барқарорлигини сақлашга интилиб келадиган кўпмиллатли халқимиз номидан биз Президентимизнинг ана шу ташаббусларидан руҳ олиб, барчангизни, бутун эл-юртимизни “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” деган олижаноб ғояни қўллаб-қувватлашга чақирамиз, деб вилоят ҳокими «Яшил макон» акциясига старт берди. Акция доирасида Избоскан тумани Лўғумбек истирохат боғида 300 нафардан ортик фаоллар иштирокида 1000 дан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилди.

Улашинг: