Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

1–30 ноябрь кунлари “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”

1–30 ноябрь кунлари “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ўтказилмоқда.

Пенсия жамғармаси тизимида 1–30 ноябрь кунлари “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида шаффофлик ва адолат тамойилларини янада мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилмоқда.

Мазкур ойликни ўтказишдан кўзланган мақсад — пенсия таъминоти соҳасида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, ходимлар ва фуқаролар ўртасида ҳалоллик маданиятини шакллантириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишдан иборатдир.

Ҳурматли ҳамюртлар!

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туманимиз аҳолисини ушбу муҳим тадбирда фаол иштирок этишларини сўраб қоламиз.

Шунингдек, тизимда коррупция ҳолатлари ва ноқонуний ҳаракатлар ҳақида хабар бериш учун 12-71 ишонч телефонимиз ёки ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифаларимиз орқали биз билан боғланинг:

➡️Telegram bot: @pensiyauzbot

➡️Facebook: https://www.facebook.com/pensiyauzb/

➡️Instagram: https://www.instagram.com/pensiyauzb/

➡️Электрон почта: pension_uz@imv.uz

Алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарлар бўйича мурожаатчи ҳақидаги барча маълумотлар сир сақланади.

Пенсия жамғармасининг Избоскан туман бўлими.

 

Улашинг: