
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низомнинг 43-бандида шундай дейилган:
📌 — якка тартибдаги тадбиркор ва якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия тайинлашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади.
☝️ Шундай экан, ЯТТлар ва уларда ишлайдиган ходимлар, эътиборли бўлинг.
✅ Келажакда пенсияга чиқишда муаммога дуч келмай ва ишлаган даврим пенсия тайинланадиган стажга ўтсин десангиз, ижтимоий солиқ суммаларини вақтида тўлаб боринг.
Х. Абдужабборов,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Улуғнор туман бўлим бошлиғи.
