Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«Спортни сев, спорт билан яша»

Андижон вилояти Избоскан туман Чуама «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида «Соғломлаштириш ойлиги» муносабати билан туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари иштирокида спортнинг 7 тури бўйича ҳамда «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи раҳбари М.Тоштемирова ташаббуси билан вилоятдаги 14 касб-ҳунар коллежлари бошқармаси вакиллари иштирокида карантин қоидаларига риоя килинган ҳолда “Спорт –саломатлик гарови” шиори остида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Спортнинг шахмат-шашка, волейбол, баскетбол, тенниси бўйича беллашувлар қизиқарли ва муросасиз тус олди.
Мусобакалар якунида мусиқавий бадиий саҳна кўринишлари ижро этилди. «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйининг ишчи ходимлари ва ногиронлар ўтказилган тадбир учун ташкилотчиларга миннатдорчиликлар билдирдилар.
З. Рустамова,
Матбуот котиби.

Улашинг: