Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН БЕРИЛГАН ШИКОЯТЛАР СУДЛАР ТОМОНИДАН КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ

 

31.05.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-691-сон Қонун қабул қилинди.

Ҳужжатга асосан сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар фақат судлар томонидан кўриб чиқилади. Жумладан, номзод кўрсатган сиёсий партиялар органлари, номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин 5 кун ичида судга шикоят қилиши мумкин.

Президент сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси раис, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг 8-18 нафар (илгари — 6-8) бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

Энди сайлов бюллетенига номзоднинг эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойи киритилмайди.

Сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари камида 3 кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилади. Бунда ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинмайди.

С.Матмусаев,

Андижон туман адлия бўлими

бош маслаҳатчиси

 

Улашинг: