Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Учар Чернобил синовда

  • Россия «учар Чернобил»ларни синовдан ўтказишга тайёрланмоқда — CNN

·         Россия ядровий энергия қурилмали «Буревестник» қанотли ракеталарининг янги синовига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Capella Space тижорат компаниясининг сунъий йўлдошда олинган суратларига таяниб CNNхабар берди.

  • АҚШда бу ракеталарни «учар Чернобил» деб аташган.
  • Миддлбери халқаро тадқиқотлар институти экспертларининг сўзларига кўра, 16 августда олинган фотосуратлар «Россия Шимолий қутб яқинида жойлашган старт майдончасида ядровий қурилмали қанотли ракета синовига тайёрлангани тўғрисида ишончли далилларни беради».
  • Институт ходими Жеффри Люиснинг айтишича, ядровий энергия қурилмасидан фойдаланиш ракеталарга чексиз масофага учиш, АҚШ радарлари ва ракетага қарши мудофаа тизимларини енгиб ўтиш имконини беради. Унинг сўзларига кўра, ракета синовлари атроф-муҳит ва инсонлар саломатлиги учун ҳам хавфлидир.
  • Люиснинг маълумот беришича, мутахассислар сўнгги бир неча ой давомида полигонни кузатишган. Planet тижорат компанияси ёз ойлари мобайнида олган суратларда юк кемалари бу ерга қандайдир юкларни келтиргани акс этган.
  • Унинг қўшимча қилишича, старт майдончаси яқинида кўплаб транспорт воситалари ёки контейнерлар жойлашган.
  • «Буревестник» ҳақида биринчи марта Россия президенти Владимир Путин 2018 йил мартдаги федерал мажлисга мурожаатида маълум қилганди. У ракетанинг таъсир доираси чексизлигини, траекториясини эса олдиндан билиб бўлмаслигини айтганди. Путиннинг сўзларига кўра, «Буревестник» ҳозирда мавжуд ва келгусида пайдо бўладиган барча ракетага ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари учун енгиб бўлмас ракета» ҳисобланади.

Улашинг: