Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

ЕР МУНОСАБАТЛАРИДА ЯНГИ ТАРТИБЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243 Фармонига мувофиқ 2021 йилнинг 1 августидан бошлаб ер муносабатлари бўйича ҳуқуқий муносабатларда бир қатор ўзгаришлар амалга ошириляпти.
Жумладан:
— ер участкалари хусусий секторга — мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш тартиби ўрнатилади;
— мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;
давлат ташкилотларига ер участкалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;
барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади;
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи
билан ажратилади;
кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга доимий фойдаланиш учун
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.
Вазирлар Маҳкамаси 2021 йилнинг 1 августидан бошлаб истисно тариқасида фақат қуйидаги ҳолатларда ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беради:
қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий- тадқиқот ва тажриба синовлар амалга ошириш учун давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига
асосан;
агросаноат кластерларига — ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги пул маблағи депозитга қўйилганда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимининг таклифи асосида;
энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, киймати камида 10 млн. АКШ доллари эквивалентида бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун — лойиҳа қийматининг
камида 10 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисоб рақамга жойлаштирилганда;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга ижарага олиш ҳуқуқини олганлик учун бозор қийматида
ҳақ тўлаган ҳолда (халқаро бирлашмалар ва ташкилотлардан ташқари).
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2021 йил 1 августдан бошлаб ер муносабатларига оид қуйидаги ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат
қабул қилиш ҳуқуқи бекор қилинмоқда:
ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш келгусида ажратиш учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш (мазкур Фармонга мувофиқ ер участкаларини давлат ташкилотларига доимий фойдаланишга ажратиш, очиқ танлов якунларини тасдиқлаш, ижара шартномасини имзолаш, ер участкаларини хусусийлаштириш натижаларини расмийлаштириш бўйича ваколатлари бундан мустасно);
туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;
суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;

Махаммаджон, [09.09.21 10:21]
жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;
хусусийлаштириладиган ер участкаларига нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш.
Қонунчилик ҳужжатларида ушбу Фармонда белгиланганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратишни назарда тутувчи барча тартиблар, имтиёз ва истиснолар 2021 йил 1 августдан бошлаб тўлиқ бекор қилинмоқда. Давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ёки бошқа тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш тақиқланмоқда.
Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.
Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тегишлича Республика ва ҳудудий кенгашларнинг ишчи органи этиб белгиланди. Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар йиғилишлари ҳар чоракда
камида бир маротаба ўтказилади.Ҳудудий кенгашлар ўз фаолияти тўғрисида ҳар чоракда Республика кенгашига ҳисобот беради.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари нормаларининг бузилишига, шу жумладан ер участкаларини бериш ва олиб қўйиш билан боғлиқ ҳужжатларни
қалбакилаштириш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан қатъий прокурор назоратини ўрнатиш, айбдор шахсларга нисбатан жиноий жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш бўйича
жавобгарлик юклатилди.

Улашинг: