Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Чемпионнинг яна бир ютуғи

Чувама қишлоғининг Узун кўча маҳалласида туғилган Сарвиноз Мамажонованинг спортга бўлган қизиқиши 2015 йилда туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабига етаклади.

Устози Шаҳноза Мерганова унга спортнинг қўл жанг­ги туридан машғулотлар олиб борди. Қисқа вақтда устозидан олган сабоқлар ўз самарасини бериб, халқаро мусобақаларда ғолибликни эгаллади. Бугунгача 8 карра Ўзбекистон Республикаси чемпиони ва халқаро турнирларда ўз маҳоратларини кўрсатган спортчи қиз машғулотларни давом эттирмоқда.
У жорий йилнинг февраль ойида яна Республика чемпионлигини қўлга киритди. Бу ғалаба Санкт-Петербург шахрида бўлиб ўтадиган жахон чемпионатига йўл очиб берди. 30 май—2 июнь кунлари бўлиб ўтган мусобақада муносиб иштирок этиб, 2-ўринни эгаллади.
Андижон педагогика касб-ҳунар коллежи 2-босқичида таълим олаётган Сарвиноз ўқишни битиргач ички ишлар соҳасида ишлаб, Ватанимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшмоқчи.

М. РУСТАМОВ.

Суратда: Сарвиноз Мамажонова устозлари билан.

Улашинг: