Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик ва халқ муҳокамаларида

2022 йил 29-июнь куни Андижон вилояти, Избоскан туман «А. Темур» МФЙ биносида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.


Учрашувда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда депутат Н.Юсупов томонидан иштирокчиларга умумхалқ мухокамасига қуйилган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун мохияти тўлиқ тушунтириб ўтилди.
Шунингдек Конституциявий комиссияга халқимиз томонидан келиб тушган таклиф ва тавсияларга атрофлича тўхталиб ўтилиб, иштирокчиларнинг барча қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоблар берилди.
Учрашув давомида Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар юзасидан тўлиқ тушинтиришлар берилди.

Улашинг: