Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Пешқадамлар аниқланди

Тўрткўлдаги “Лидерлар” мактабгача таълим ташкилоти ва “Лидерлар” мактаби нодавлат таълим ташкилотида 64 катакли шашка бўйича аёллар ўртасида шахсий биринчилик учун беллашувлар бўлиб ўтди.
“Олимпиада” тизимида ўтказилган бахсларда муассасанинг 15 нафар ходими ғолиблик учун дона суришди. Муросасиз курашлар натижасида С. Яхшибоева ғолибликни, О. Расулова ва Д. Ҳамроқуловалар кейинги совринли ўринларни қўлга киритдилар.

М. ТЕШАБОЕВ,
спорт устаси

Улашинг: