Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Мақсад — юқори натижа

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган давр мобайнида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун маъсулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли этиб тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.

Туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам 5 муҳим ташаббус асосида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун мураббийлар томонидан ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 5 та спорт базаси, ака-ука Мамажоновлар спорт клуби кураш зали ва тумандаги халқ таълими бўлимига қарашли 1, 2, 5, 7, 9, 11, 12, 13, 15, 19, 20, 22, 23, 24, 27, 30, 34, 36, 37, 39, 45, 49, 50 мактабларнинг спорт залларида ўқувчилар билан спортнинг 15 тури бўйича 52 нафар малакали мураббийлар машғулот олиб бормоқдалар.
Алижон Маҳмудов, Ҳамидилло Турғунов, Шавкатбек Абдуллаев, Шаҳноза Мерганова, Мансурбек Аҳмедов сингари тажрибали мураббийларнинг шогирдлари юнон-рум курашчиси Темур Мирзо Мамажонов, ёш боксчи Нусратбек Тоҳиров, қўл жанги устаси Моҳичеҳра Омадова, Сарвиноз Мамажонова, муай-тайчилар Шерозий Абдураҳимов, Шоирахон Абдуҳолиқовалар Осиё ва Жаҳон чемпионати чемпионлари, 72 нафар ёш спортчи Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоги мусобақаларида чемпион ва совриндорлари бўлганлар.
Жаҳон, Осиё, республика ва вилоят мусобоқаларида юқори натижаларга эришиш учун спорт мактабида ўқув тарбия ва методик ишлар тўғри ташкил этилган. Ёш тренерларга малакали тренерлар устоз қилиб бириктирилган, улар доимий равишда ҳамкор. Машғулотларни алмашлаб кириш, кўргазмали очиқ машғулотларни режа асосида олиб бориш тўғри ташкил этилган.
Яқинда олий тоифали мураббий Алижон Махмудов, биринчи тоифали мураббий Ойбек Рахмонов билан шуғулланувчиларнинг ёш хусусиятлари ва жисмоний тайёргарликларини хисобга олган холда биргаликда бошланғич тайёрлов гуруҳларида умумий жисмоний ва махсус жисмоний тайёргарлик машғулотлари қандай ўтилиши мавзусида очиқ машғулот ўтказишди. Кўргазмали очиқ машғулот кузатувчиларда яхши тассурот қолдирди. Улар ўзларига керакли, фойдали маслаҳатларни олишди.
Мактаб жамоаси 2020 йил Япония давлатининг Токио шахрида бўлиб ўтадиган ёзги олимпия ўйинлари йилида Жаҳон, Осиё, Республика ва вилоят мусобақаларида юқори натижаларга эришини мақсад қилиб меҳнат қилмоқда.

Х. Раҳмонов,
спорт мактаби спорт ишлари бўйича директор ўринбосари.
Б. Хушмирзаев,
катта услубчи.
У. Эргашев,
услубчи

Улашинг: