Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун олдидан

СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман бўлинмаси ташаббуси билан туман «Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби»да  «Спорт-саломатлик гарови» остида Бош Қомусимиз қабул қилинган кунга бағишланган спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Эркаклар ўртасида ўтказилган минифутбол мусобақалари қизғин, курашларга бой бўлиб ўтди. Муросасиз ўтган бу беллашувда 27-умумтаълим мактаби жамоаси ғолиб бўлди. Спортнинг волейбол тури бўйича аёллар ўртасида 28-мактаб ўқитувчиларига тенг келадиганлари топилмади.  Шашкада 7-мактабгача таълим ташкилоти ходими Комилахон Насирдинова   ғолиб бўлган бўлса дартс тури бўйича Раънохон Қамбарова барчани ортда қолдирди.

Мусобақа  якунида ғолиблар ва фаол иштирокчилар Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман бўлинмасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Улашинг: