Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

АЁЛЛАР СПАРТАКИАДАСИ

Таълим ва  фан   ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман бўлинмаси кенгаши ташаббуси билан  8-март-“Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан  хотин-қизлар ўртасида спорт турлари    бўйича     “Аёллар    спартакиада” си мусобақаси ўтказилди.

Ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099 сонли Фармони, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш Концепциясида белгиланган  вазифалар ижросини таъминлаш хамда ушбу йўналишда қабул қилинган   Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг 2021 йил 5 февралдаги «Спортнинг оммавий турлари бўйича  анъанавий республика Аёллар спартакиада”сининг қуйи босқичларини ташкил этиш тўғрисида”ги  № 2-7 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида   таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман бўлинмаси кенгаши  Тумандаги таълим ташкилотлари   Хотин-қизлари ўртасида 2021 йил 5 март куни туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг “Стол тенниси”,”Волейбол”, “Шашка“ ва “Дартс”  турлари   бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақа якунларига кўра:

Стол тенниси бўйича -2-мактаб жамоачи

Волейбол бўйича  -28- мактаб жамоаси

Шашка бўйича- 6- мактабгача таълим ташкилоти жамоаси

Дартс  тури  бўйича 44-мактаб жамоаси   ғолибликни қўлга киритдилар.

Спартакиада  ғолиблари Туман бўлинмаси кенгаши томонидан   эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирланди

 

А.Ахмадалиев,

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба

уюшмаси Избоскан туман кенгаши раиси

Улашинг: