Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Избоскан ёшлари-вилояти чемпиони!

«Ёшлар форуми Андижон 2021» фестивали доирасида вилоят туманлари уюшмаган ёшлари футбол жамоалари ўртасида вилоят чемпионати ҳам бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Избосканимизнинг уюшмаган ёшлар футбол жамоаси барча рақибларидан устун келди. Мусобақанинг финал босқичи муросасиз, шиддатли курашларга бой бўлди. Финалда Андижон шаҳри уюшмаган ёшларининг футбол жамоасига қарши тушган ҳамюртларимиз уларни ўз дарвозаларидан уч маротаба тўп олиш чиқишга мажбур қилдилар. Ҳамжиҳатликни биринчи ўринга қўйиб ўйнаган футболчиларимиз 3-0 ҳисобида ғолиб бўлишиб, биринчи ўринни қўлга киритдилар.
Ғолиб бўлган тумандошларимиз рўйхати:
Дарвозабонлар: Олимжонов Шерзодбек; Ниёзов Улмасбек, ҳимоячилар: Турсунов Мухаммадали, Ғаниев Ҳусниддин, Маматказин Ислом, Маминов Абдулхай, Жабборов Лочин. Яримҳимоячилар: Жамолдинов Дамир, Тўхтасинов Хасанбой, Абдумухторов Асилбек, Собиров Боходир, Пулатов Шукирилло, Мамиров Хикматилло, Эргашев Ислом. Ҳужумчилар: Қодиров Омадбек, Ахмедов Алимардон, Абдулбоқиев Бахтиёр.
Туманимиз шаънини юқори даражага кўтарган йигитлар! Сизлар билан фахрланамиз!

Улашинг: